Президент кимё заводларидаги давлат улушини сотишга кўрсатма берди
Олам
−
21 Сентябрь 2022
10831Бугун, 21 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев кимё саноатида эришилган асосий кўрсаткичлар ва режалаштирилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Қайд этилишича, Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Навоий ва Тошкент вилоятларидаги йирик корхоналар негизида 4 та кимё кластери ташкил этилмоқда. Улар хомашёдан тайёр маҳсулотгача ишлаб чиқарадиган бўлади. Ҳозирда 1,8 миллиард долларлик 14 та лойиҳа амалга оширилмоқда ва 5,6 миллиард долларлик яна 29 та лойиҳа режалаштирилган.
Президент ушбу кластерлар фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун лойиҳа офиси тузиш, бўш турган майдонларни лотларга ажратиб, хусусий инвесторларни жалб этиш кераклигини айтди.
Кимё заводларида илғор тажриба ва замонавий технологияларни жорий этиш, улардаги давлат улушини хусусийлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Дунёдаги ҳозирги мураккаб вазиятда қишлоқ хўжалигини минерал ўғит билан узлуксиз таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.
Бозорда ҳамиша талаб бўлган яна бир йўналиш – маиший кимё воситалари. Ҳозирча бу талабнинг катта қисми импорт ҳисобидан қопланмоқда. Маҳаллий маҳсулотларнинг ўрнини ошириш учун хомашё ва сифат керак. Шу боис бу йўналишда хусусий секторга кенг ўрин бериб, уларни хомашё билан таъминлаш, халқаро брендларни олиб келиш вазифаси қўйилди.
LiveБарчаси