Президент Холид ал-Фалиҳ билан учрашди
Жамият
−
24 Март 2022
6769Бугун, 24 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистонда бўлиб турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Холид ал-Фалиҳ Ўзбекистон Республикасига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ол-Сауд ва Валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ол-Сауднинг саломи ҳамда энг эзгу тилакларини етказган.
Суҳбат чоғида кўп қиррали Ўзбекистон-Саудия муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган. Шавкат Мирзиёев икки томонлама ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани, йирик инвестиция лойиҳалари, энг аввало энергетика соҳасида илгари сурилаётганини юқори баҳолаган.
“ACWA Power” корпорацияси мамлакатимизнинг турли ҳудудларида энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш ва “яшил” энергетикани ривожлантириш бўйича умумий қиймати 2,7 миллиард долларлик лойиҳаларни илгари суришга ҳисса қўшаётгани алоҳида қайд этилди. Бундан ташқари, Саудия тараққиёт фонди иштирокида ижтимоий аҳамиятга эга қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда”, дейилади хабарда.
Шунингдек, “йўл харитаси” асосида нефть-газ, газ-кимё ва кимё тармоқлари, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика ҳамда бошқа устувор йўналишларда истиқболли инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси Ўзбекистонда 100 МВт қувватли янги шамол электр станциясини қуради. Мазкур электр станция 2 йил ичида, яъни 2024 йилда ишга туширилади.
Мазкур компания 20га яқин етакчи компаниялар ўртасида ўтган танловда 1 киловатт соат электр энергияси учун 2,57 АҚШ центи тариф таклифи билан ғолиб деб топилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь