Президент қиличбозлик бўйича ўзбекистонлик биринчи жаҳон чемпионини мукофотлади

Спорт

image

БААнинг Дубай шаҳрида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида иштирок этган ўзбекистонлик қиличбозлар Ватанга қайтди. Уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов ҳамда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов тантанали кутиб олди.

Миллий олимпия қўмитасида ўтказилган қиличбозларни тақдирлаш маросимида мусобақада олтин медални қўлга киритган Зуҳриддин Қодировни “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Спортни ривожлантириш вазири томонидан ўқиб эшиттирилди ва мукофот ўз эгасига тантанали равишда топширилди.

Қайд этган натижалари учун спортчилар Зуҳриддин Қодиров 5 000, Зайнаб Дайибекова (бронза медаль соҳиби) 3 000, мураббийлар Владимир Назлимов 2 000 ва Ёрқин Йўлдошев 1 000 АҚШ доллари миқдоридаги бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, Зуҳриддин Қодиров Ўзбекистон тарихида илк бор қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган саблячи бўлганди. Шунингдек, мусобақада Зайнаб Дайибекова бронза медални қўлга киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

388

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг