Президент қатор вилоятлардаги банк раҳбарларини лавозимидан озод қилди
Жамият
−
02 Август 2023
19802Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона ва Сирдарё вилоятлари Марказий банк раҳбарларини лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Қайд этилишича, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида муаммоли кредитлар улуши 19 фоиздан 16 фоизга пасайган ва 6,5 мингдан зиёд маҳаллада муаммоли қарздорлик қолмаган. Бироқ ҳалигача қарийб 3 триллион сўмлик кредитлар қайтмаган.
Банклар кесимида энг кўп муаммоли кредитлар Халқ банки, “Микрокредитбанк” ва “Агробанк” ҳиссасига тўғри келиши, айниқса, Андижон, Наманган, Фарғона, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида ишлар аҳволи қониқарсиз деб топилган.
Шунингдек, ҳудудларда ўтказилган ўрганишларда 2,5 мингта ҳолатда 68 миллиард сўм кредитлар мақсадсиз сарфлангани аниқланган.
Шу муносабат билан:
Фарғона ва Сирдарё вилоятлари Марказий банк раҳбарларини, Халқ банкининг Наманган ва Сурхондарё, “Агробанк”нинг Андижон ва Фарғона ҳамда “Микрокредитбанк”нинг Тошкент вилоятлари раҳбарларини лавозимидан озод қилиш ҳамда муддати ўтган қарздорлик юқори 15 та туман ва шаҳар банклари раҳбарларини тўлиқ янгилаш масаласини кўриб чиқиш тавсия этилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ давлат раҳбари солиқ ходимлари ўртасида коррупсиявий жиноятлар сони йилдан-йилга кўпаяётганини танқид қилган эди. Шунингдек вазифасини лозим даражада амалга оширмаган 26 та солиқ идораси раҳбарини ишдан олганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь