Президент қарорига асосан ОАВ билан алоқалар янги босқичга кўтарилади

Жамият 1537
image

Президент Шавкат Мирзиёев 13 декабрь куни “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги 2020 йил 1 июлга қадар оммавий ахборот воситаларининг фаолияти ва ахборотдан фойдаланиш эркинлигини таъминлайди. 

Бундан ташқари, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (қарорлари)дан ҳимоя қилиш кафолатлари кучайтирилади. Шунингдек, журналистларнинг ўз касбий фаолиятига оид мажбуриятлари белгиланишини назарда тутувчи “Телерадиоэшиттиришлар тўғрисида”ги ва “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги 2020 йил 1 мартга қадар барча давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, уларда жамоатчилик, хусусан, оммавий ахборот воситалари билан алоқаларни янги босқичга кўтариш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқади.

Сарвар Анвар ўғли

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 3
t
×