Президент қарори билан ташкил этилган икки янги ташкилотга раҳбарлар тайинланди

Жамият 3036
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кеча, 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария-эпидемиология назорати хизмати ташкилотилари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида эса Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Бугун, 10 сентябрь куни ушбу агентликларга раҳбарлар тайинланди. Соғлиқни сақлаш вазирлигида бўлиб ўтган анжуманда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов иштирок этди. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Нурмат Сатиниязович Отабеков Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи – Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария инспектори, Баҳром Ибрагимович Алматов Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори – Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария врачи этиб тайинланди. 

Маълумот ўрнида, Нурмат Отабеков бугунги кунгача Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти директори, Баҳром Алматов эса Республика Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 54
Рейтинг: 2.9
Будьте в курсе событий!
×
×