Президент қандай банкирлар кераклигини айтди
Жамият
−
26 Октябрь 2019
8454Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев банк тизимини ислоҳ қилиш ва банкларнинг инвестициявий фаоллигини ошириш борасидаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
Давлат раҳбари йиғилишда банкларнинг бугунги ислоҳотлар самарасидаги ўрни ҳақида фикр билдирди.
“Ислоҳатларимизни замирида банк тизимини улуши жуда катта. Банк тизимида бозор иқтисодиётига муносиб бўлиб, хизматлар сифатини яхшилаш бўйича қандай ҳаракатлар, қандай қадамлар қўйяпмиз? – деган савол ҳаммамизни қийнаши керак. Шу ой ичида 8 та банкга 1,16 млрд доллар бериш ҳақида қарор имзоланди. Охирги икки йил ичида банкларни капитилизациясига 3,03 млрд доллар маблағ бердик. “Бугун ҳамма банклар берилаётган маблағдан самарали фойдаланиб, ялпи ички маҳсулот ва иш ўринларини кўпайтириш тўғрисида ўйлаяптими?”, деган савол мени қийнайди. Минг афсус йўқ десак бу адолатдан бўлади. Хизматлар сифати мутлақо талабга жавоб бермайди. Банксиз қандай ислоҳат қилиш мумкин, қани таклифлар?”, деб фикр билдирди Шавкат Мирзиёев.
Шундан сўнг Президент бугунги хусусий ва давлат банкларидаги депозит ҳамда банк соҳасига қандай раҳбарлар кераклиги ҳақида сўз юритди.
“Мана хусусий банкларда устав капиталига нисбатан аҳоли депозитлари икки ярим баробаргача кўп. Давлат банкларида бу кўрсаткич 20 фоиз. Булар одамларга бориб хизмат қилади. Янги лойиҳалар топади. Кўмаклашади. Хонадонларга бориб кўмаклашсангиз, бу пул тезроқ қайтади, пул бўлади. Мени энг катта талабим, мижоз топиш, ресурс жалб қилиш. Кредитни кимга ажратиш тўғрисида ўзи бош қотирадиган рахбар керак. Aгар сизлар ўзгармасангиз, банк ўзгармас экан, Ўзбекистон иқтисодиёти ўзгармайди”, деди Президент.
LiveБарчаси