Президент бозорларда нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича топшириқ берди
Жамият
−
14 Январь 2022
8805Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев масъул мансабдорларга бозорлар тўкинлиги ва нарх-наво барқарорлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берди. Бу ҳақда Президент Хавфсизлик кенгашининг кеча, 13 январь куни ўтказилган кенгайтирилган йиғилишида гапирган.
Унга кўра, йиғилишда давлат раҳбари аҳоли мурожаатларини ижобий ҳал этиш, жойларда ижтимоий, муҳандислик ва коммуникация инфратузилмасини яхшилаш, бозорлар тўкинлиги ва нарх-наво барқарорлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берган.
“Халқимизнинг хавфсизлиги, тинчлиги ва осойишталигини сақлаш бугун ҳам, келажакда ҳам энг устувор вазифамиз бўлиб қолади. Чунки фақатгина тинчлик-осойишталик мамлакатимизнинг ҳар томонлама ривожланишининг асосий кафолатидир. Янги – 2022 йил ҳамма соҳада, жумладан, Қуролли Кучлар тизимида ҳам ҳал қилувчи йил бўлиши шарт”, дейди Президент.
Эслатиб ўтамиз, Президент Мирзиёев ушбу йиғилишда Қозоғистонда содир бўлган воқеаларга ҳам муносабат билдирган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь