Президент бир нечта вазир ва вазир ўринбосарларини мукофотлади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони билан қатор Ҳукумат аъзолари ҳам тақдирланди.

Абдувалиев Абдурахман Абдулхаевич – Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари – Автомобиль йўллари қўмитаси раиси “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи” фахрий унвони билан мукофотланди.

Закиров Батир Иркинович – Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан;

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан:

Мусаев Беҳзод Анварович – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари;

Садиков Шухрат Мухамаджанович – Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири;

Султанов Алишер Саидаббасович – Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири мукофотланди.

“Дўстлик” ордени билан:

Вафаев Шухрат Абдушарифович – Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари;

Мухитдинов Эркин Мадорбекович – Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари;

Султанов Дилшод Шухратович – Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари мукофотланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев мукофот

Баҳолаганлар

451

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг