Президент бир гуруҳ ИИО ходимларини тақдирлади

Жамият

image

25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ соҳа ҳодимларини мукофотлади. Бу ҳақда Президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, қуйидагилар тақдирланган:

"Мардлик" ордени билан

  • Нодиржон Кодиржонович Мардонқулов (марҳум) – Фарғона вилояти Данғара тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори

"Дўстлик" ордени билан

  • Виктория Александровна Горбацевич – Сирдарё вилояти Сирдарё тумани ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими катта терговчиси

"Жасорат" медали билан

  • Жўрабек Муҳамадиевич Муродов – Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари
  • Шерзод Раҳматуллаевич Суяров  – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили

"Содиқ хизматлари учун" медали билан

  • Ўктам Бахромович Асқаров – Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи
  • Сайидакбар Махаматсодиқович Қодиров – Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори
  • Улуғбек Сангирқулович Қўшбармоқов – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Марказий тергов ҳибсхонаси ходими
  • Дилмурод Мирхамдамович Мирсодиқов – Тошкент шаҳар Учтепа тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи
  • Гулнора Тошпўлатовна Мўйдинова – Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси эксперт-криминалистика бўлими бош эксперти
  • Нодирбек Баҳодирович Сайидов – Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи
  • Мархабо Ҳикматиллаевна Хожиева – Навоий вилояти Навоий шаҳар ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими катта терговчиси
  • Низомжон Ражаббоевич Худаёров – Хоразм вилояти Хонқа тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори

"Соғлом турмуш" медали билан

  • Гулшод Пулатовна Адилова – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тиббиёт бўлими бош шифокори

"Шуҳрат" медали билан

  • Маматали Ҳазратқулович Алибоев – Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори
  • Зафар Абирович Дўстов – Жиззах вилояти Арнасой тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари
  • Фаррух Нуриддинович Индиаминов – Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 8-ички ишлар бўлими бошлиғи
  • Малик Пердебаевич Казахбоев – Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патруль-пост хизмати инспектори
  • Турғун РахимбоевичҚўчкоров  – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғининг ўринбосари – ички ишлар органлари фаолиятини услубий таъминлаш маркази бошлиғи
  • Ўткирбек Соибжонович Қосимов – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бўлим бошлиғи
  • Феруз Жуманазарович Ниязов – Қашқадарё вилояти Қарши тумани ички ишлар бўлими 1-ички ишлар бўлинмаси бошлиғи
  • Юсуфжон Илҳомжонович Хидиров – Наманган вилояти транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи

Эслатиб ўтамиз, Собиқ ички ишлар вазири, 2018 йилдан эътиборан Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Зокиржон Алматов "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" фахрий унвони билан тақдирланганди. Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов эса Мустақиллик байрами арафасида I даражали “Шон-шараф” ордени билан тақдирланганди


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ички ишлар органлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made