Президент Бешкентдаги мактабга режалаштирилмаган ҳолда борди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга ташрифи чоғида сафар дастурида назарда тутилмаган манзиллар билан танишишда давом этмоқда. Давлат раҳбари бу сафар Қарши тумани маркази – Бешкент шаҳридаги 12-мактабни режалаштирилмаган ҳолда бориб кўрилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, давлат раҳбари синфхоналарни кириб кўрган ҳамда ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбатлашган. Мактаб шароитлари, дарсликлар сифати билан қизиққан. Президент шунингдек, айни кунларда мамлакатда олиб борилаётган куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва кўчат экиш жараёнларини шу мактаб мисолида кўздан кечирган.

Мутасаддиларга ижтимоий муассасаларни иссиқлик билан таъминлаш, энергия тежамкор технологияларни қўллаш бўйича кўрсатмалар берилган. Ўз навбатида, мактабларнинг қурилиш стандартларини замонавийлаштириш, бунда инфратузилма билан таъминланганлик, функционаллик ва энергия самарадорлиги билан боғлиқ барча мезонларни назарда тутиш зарурлиги таъкидланган.

“Мактаб бор жойда маданият бўлади. Педагоглар бошқаларга ҳар жиҳатдан ўрнак. Мактаб атрофи обод бўлиб, мавсумий гуллар яшнаб турса, ёшларга ҳам тарбия, ҳам даъват бўлади”, деган Шавкат Мирзиёев.

Бундан ташқари, “Яшил макон” лойиҳаси доирасида мактаблар атрофида кўчат экиш ишларига ҳам эътибор қаратилган.

Маълумот учун, Қарши тумани маркази – Бешкент шаҳридаги 12-мактабда айни пайтда 1 минг 400 га яқин ўғил-қиз ўқимоқда. Уларга юздан ошиқ малакали педагоглар таълим бермоқда. Ўтган йили капитал таъмирланган мазкур муассасада ўқувчиларга битта касб-ҳунар ва иккита хорижий тилни ўргатиш йўлга қўйилган. Компьютер саводхонлиги, тикувчилик, дурадгорлик каби тўгараклар бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга ташрифи чоғида режадан ташқари Қарши тумани тиббиёт бирлашмасига борган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Президент Шавкат Мирзиёев мактаб Қашқадарё Бешкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг