Президент Байден биринчи марта Исроилга келди
Олам
−
13 Июль 2022
7710АҚШ Президенти Жо Байденнинг самолёти бугун, 13 июль куни Исроилнинг Бен-Гурион аэропортига қўнди. Америка етакчиси катта тайёргарлик кўрилган махсус маросим билан кутиб олинди.
Байденни Исроил Президенти Ицхак Герцог, Исроил Бош вазири Яир Лапид ва Исроил ҳукуматининг бошқа вазирлари самолёт трапи олдида кутиб олишди. Учиш-қўниш йўлагига тўшалган қизил гилам бўйлаб оркестр ва фахрий қоровул саф тортди.
Байден кеча, 12 июль куни президентликка келганидан буён илк бор Яқин Шарқ бўйлаб биринчи сафарини бошлади, у 13-16 июль кунлари у Исроил, Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ва Саудия Арабистонига ташриф буюради.
У журналистлар билан қисқа мулоқот қилиб, Қўшма Штатлар Исроил-Фаластин можаросини икки давлат фуқароларининг бирга яшаш тамойили асосида ҳал қилишга интилишини, аммо бу яқин келажакда содир бўлмаслигини айтди.
"Биз менинг доимий қўллаб-қувватлашимни муҳокама қиламиз – бу яқин келажакда содир бўлмаслигини тушунсакда – ечим икки давлатнинг бирга яшаш тамойилига асосланади. Менимча, бу исроилликлар ва фаластинликлар учун келажакда тенг эркинлик, фаровонлик ва демократияни таъминлашнинг энг яхши йўли бўлиб қолмоқда”, дейди Байден.
Байден, шунингдек, мустаҳкам тинчлик, янада барқарорлик, яқинроқ алоқалар Яқин Шарқ минтақасидаги барча халқлар учун жуда муҳим эканлигини айтган.
Маълумот учун, ўтган йилнинг ноябрида Фаластин ва Исроил хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни тиклаган. Бироқ Исроил 1967 йилги урушгача мавжуд бўлган чегараларни тан олишдан бош тортгани учун 2014 йилдан буён икки давлат ўртасидаги тинчлик жараёни тўхтатиб қўйилган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15