Президент Андижондаги янги кўп қаватли уйларни кўздан кечирди (фото)
Жамият
−
21 Май 2020
10487Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бундан роппа-роса икки йил муқаддам – 2018 йил 20 май куни Андижон шаҳридаги янги уй-жойларни кўрган эди. Мазкур ҳудудда бу масала долзарб эканини инобатга олиб, қўшимча турар жойлар қуриш бўйича топшириқ берганди. Шу асосида шаҳарда йигирмата 7 қаватли, иккита 16 қаватли уй барпо этилди.
Президент ушбу мавзени бориб кўрди. Хонадонлардан бирида бўлиб, оила билан суҳбатлашди. Уйлар жаҳон стандартлари асосида яхлит темирбетондан зилзилага бардошли қилиб қурилган. Бинонинг ташқи деворлари энерготежамкор базальт материали билан қопланган. Интернет тармоғи, видеокузатув ускуналари ўрнатилган. Жиҳозлаш ишлари март ойида якунланиб, аҳолига тайёр ҳолда топширилди.
Мазкур уйлар ҳовлисида дам олиш ва спорт майдончалари, болалар ўйингоҳлари, автотураргоҳ барпо этилган.
Маълумки, Андижон аҳоли зичлиги энг юқори ҳудудлардан бири. Бу янги уйларда шунча майдондаги бошқа лойиҳаларга нисбатан 2 баробар кўп хонадонлар жойлашгани маҳаллий шароит учун жуда муҳим. Шу боис хонадонларнинг нархи ҳам ҳамёнбоп.
Аҳолини турар жойлар билан таъминлашни изчил давом эттириш зарурлиги таъкидланди.
“Камбағалликдан чиқишнинг энг асосий замини – уй-жой. Одамларнинг бошпанаси бўлса, ўзи ҳаракат қилиб, рўзғорини оёққа қўйиб олади“, дейди Шавкат Мирзиёев.
Туманлардаги аҳоли зич жойларга ҳам коммуникация олиб бориб, барча шароитларга эга кўп қаватли уйлар қуриш, замонавий қишлоқлар бунёд этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь