Президент Андижонда металл конструкциялар корхонаси ташкил этишга кўрсатма берди

Жамият

image

Бугун, 17 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди.

Инновационлиги шундаки, бу жой илгари тош-шағал карьери бўлган. Ердан унумли фойдаланиш сиёсати натижасида у экинзорга айлантирилди. "Мега агро" масъулияти чекланган жамияти бу ерда Испания технологияси асосида иссиқхона барпо этди.

Бу технологияда экин полиэтилен қувурчалар орқали суғорилади. Энг муҳими, сув исроф бўлмайди, доимий айланиб туради.

Тадбиркор учун 16 гектар ер ажратилган. Шундан 6 гектарида очиқ ва ёпиқ иссиқхона ташкил этилган. Яна 2 гектарда Туркия ва Испаниядан олиб келинган замонавий ускуналар ўрнатилмоқда.

Иссиқхоналарда "Айсберг" карами, помидор, бодринг, уларнинг кўчатлари ва ҳар хил кўкатлар етиштирилади. Уларни ички бозорга етказиб бериш, шунингдек, йилига 1 миллион 500 минг долларлик экспорт қилиш режалаштирилган. Корхонада 100 та иш ўрни яратилган.

Давлат раҳбари Андижонда металл конструкциялар корхонаси ташкил этиб, четдан сотиб олинаётган материалларни маҳаллийлаштириш, хусусан, иссиқхона деталларини ишлаб чиқариш бўйича топшириқ берди. Андижон қишлоқ хўжалиги институти вилоятда аграр соҳани инновацион ривожлантиришга акселератор бўлиши кераклиги таъкидланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Андижонга ташриф

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг