Президент Администрацияси мутахассиси туман ҳокими бўлди

Жамият

image

Азамат Исматович Файзиев Навоий вилояти Нурота тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бугун, 31 январь куни халқ депутатлари Нурота тумани Кенгашининг навбатдан ташқари ўттиз учинчи сессияси бўлиб ўтган. Сессияда Навоий вилояти ҳокими сўзга чиқиб, туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Умарбек Халиловни бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазифасидан озод этиш ҳамда туман ҳокими лавозимига Азамат Исматович Файзиевни тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилганини билдирган.

Бунга қадар Азамат Файзиев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида шўъба бош мутахассиси лавозимида фаолият кўрсатиб келган.

Эслатиб ўтамиз, Нурота тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Умарбек Яхшимуродович Халилов Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

388

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг