Экология қўмитаси раисига ўринбосар тайинланди
Жамият
−
28 Январь 2022
5585Умарбек Ҳалилов Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда қўмита Матбуот хизмати хабар берди.
Умарбек Ҳалилов 1977 йилда Навоий вилояти Нурота туманида туғилган. 1999 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган.
Тайинловга қадар Умарбек Ҳалилов Нурота тумани ҳокими вазифасида ишлаган. У бу лавозимга 2019 йилда тайинланган.
Шунингдек, у 2017 йилнинг апрелидан 2018 йилнинг майигача Навоий шаҳри ҳокими, 2018 йилнинг май ойидан 2019 йил мартгача Бош прокуратура ҳузуридаги Агроинспекция раҳбари лавозимида фаолият юритган.
LiveБарчаси