Президент Администрацияси бир нечта Mercedes Benz'ни сотувга қўйди

Жамият 14555
image
-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси 3 та Mercedes Benz автомобилини сотувга қўйди. Бу ҳақда “E-IJRO AUKSION” веб порталида маълум қилинган.

Администрация Mercedes Benz E240, Mercedes Benz E320 ва Mercedes Benz 412D автомобилларини онлайн аукционга қўйди.

Mercedes Benz E240 (2004 йил) 136 млн сўмдан сотувга чиқарилган.

Mercedes Benz 412 D KA (1996 йил) нинг бошланғич нархи 188 млн 192 минг сўм.

Mercedes Benz E320 (2003 йил) бошланғич 133 млн 443 минг сўмдан сотувга чиқарилган.

Аукцион 17 июнгача давом этади. Автомобилларнинг барчаси соз ҳолатда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 564
Рейтинг: 3.1
t
×