Президент 29 тадбиркорга мукофотларни топширди

Жамият 6832
image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20 августдаги фармонига мувофиқ, Тадбиркорлар куни муносабати билан мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган соҳа вакилларидан бир гуруҳи мукофотланган эди. Бугун, 22 август куни Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан ўтказган мулоқотида 29 нафар фидойи ва илғор тадбиркорларга ана шу орден ва медалларни топширди.

Президент Шавкат Мирзиёев ишбилармонларни байрам билан табриклаб, тадбиркорлар мамлакат иқтисодий қудратини оширишда асосий куч эканини таъкидлаган.

“Жамиятда тадбиркорларнинг обрўси ва мавқеи кун сайин юксалиб, ички ва ташқи бозорда ўз мустаҳкам ўрнига, ўз нуфузи ва брендига эга бўлган ишбилармонлар тобора кўпайиб бормоқда. Давлат идораларида ҳам уларга муносабат тубдан яхшиланди. Тадбиркорларга нисбатан мана шундай ёндашув бундан кейин ҳам иқтисодий сиёсатимизнинг энг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолади”, деди Шавкат Мирзиёев.


Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19 августдаги фармойиши билан “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони таъсис этиилган эди. Ушбу мукофотга сазавор бўлган 100 нафар тадбиркорга ҳам жойларда ушбу янги кўкрак нишони топширилган. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 214
Рейтинг: 3.2
t
×