Президент бир гуруҳ тадбиркорларни мукофотлади

Жамият 6690
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 август — Тадбиркорлар куни муносабати билан мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган соҳа вакилларидан бир гуруҳини "Меҳнат шуҳрати" ва "Дўстлик" орденлари, шунингдек, “Шуҳрат” медали билан мукофотлади. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Мамлакатимизда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, давлат-хусусий шерикчилик муносабатларини кенг жорий этиш борасида яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, республикамизнинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини оширишга катта ҳисса қўшиб келаётгани, ўзининг ташаббускорлиги, билим ва тажрибасини яққол намоён этиб, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш йўлида алоҳида ибрат ва намуна кўрсатаётгани, шунингдек, жамиятда ўзаро кўмак, саховат ва меҳр-оқибатни кучайтиришга қаратилган эзгу ишлардаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотлансин:

"Меҳнат шуҳрати" ордени билан

1. Абдуллаев Баходир Тожимирзаевич - Чуст туманидаги "Tai Chang Special Steel" масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Наманган вилояти

2. Мухитдинов Батир Абдулхамитович - Яшнобод туманидаги "Bakan Tex" масъулияти чекланган жамияти бош директори, Тошкент шаҳри

3. Нуритдинов Пахритдин Джамалович - Қибрай туманидаги "Agro-Light Business" гулчилик хўжалиги раҳбари, Тошкент вилояти

4. Тўйчиев Каримжон Зикриёевич - Сирдарё туманидаги шахсий томорқа ер эгаси, Сирдарё вилояти

5. Усмонов Ботир Сувонович - Жондор туманидаги "Яккатут кластери" масъулияти чекланган жамияти раиси, Бухоро вилояти

"Дўстлик" ордени билан

1. Бабаева Холисхон Назиржоновна - Жиззах шаҳридаги "Аl-Abbos silk" масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Жиззах вилояти

2. Бобоқулова Нодира Норбоевна - Бойсун туманидаги "Камари Азиз" уй меҳмонхонаси раҳбари, Сурхондарё вилояти

3. Бўлдиева Шоира Раджабовна - Бухоро шаҳридаги "Ruxshana Teks" хусусий корхонаси директори, Бухоро вилояти

4. Бурхонов Рустамбек Равшанбек ўғли - Хўжаобод туманидаги "Fazo Group" масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Андижон вилояти

5. Джуманиязов Муминбай Аминович - Тўрткўл туманидаги "Мустафа фарм" масъулияти чекланган жамиятининг шприц заводи директори, Қорақалпоғистон Республикаси

6. Паттерсон Уильям Даниел - Пахтакор туманидаги "Silverleafe" қўшма корхонаси бош директори, Жиззах вилояти

7. Разаков Музаффар Махаматович - Қўштепа туманидаги "Fergana Global Textile" масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Фарғона вилояти

8. Рахимов Мухтарджон Нигматович - Қуйи Чирчиқ туманидаги "Қуёнчилик ва наслчилик агро комплекс" масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Тошкент вилояти

9. Солиева Зухра Адхамовна - Тошлоқ тумани тадбиркорликка кўмаклашиш маркази раҳбари, Фарғона вилояти

10. Хамраев Бахтиёр Джаббарович - Навоий шаҳридаги "Gidro Stanko Servis" масъулияти чекланган жамияти директори, Навоий вилояти

11. Эргашев Нурбек Хайдарович - Қарши шаҳридаги "Sulton Tex Group" хусусий корхонаси директори, Қашқадарё вилояти

“Шуҳрат” медали билан

1. Азизов Насим Нематович - Янги Наманган туманидаги  "Merrymed farm" масъулияти чекланган жамияти директори ўринбосари, Наманган вилояти

2. Арифджанов Ботир Зукурович - "Astrum IT" академияси таъсисчиси

3. Ахмаджонов Шокиржон Носиржон ўғли - Риштон туманидаги "Ахмаджонов Шокиржон Носиржон ўғли" кулолчилик корхонаси раҳбари, Фарғона вилояти

4. Ботиров Фарходжон Машраббоевич - Фарғона вилояти "Agro Impeх Walley»" масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси

5. Джалилов Улмас Василжанович - Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи

6. Икрамов Рустам Алиевич - Жиззах шаҳридаги "Бону ширинликлари" масъулияти чекланган жамияти директори, Жиззах вилояти

7. Искандаров Йўлдош Отаевич - Хива туманидаги "Йўлдош Мажид" фермер хўжалиги бошлиғи, Хоразм вилояти

8. Каримов Равшан Муродович - Булунғур туманидаги "Metin Group Impeks" масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Самарқанд вилояти

9. Қаролов Санжар Исмоилович - Қарши туманидаги "Қарши агрокластер" масъулияти чекланган жамияти кузатув кенгаши раиси, Қашқадарё вилояти

10. Ниёзов Абдулқосим Алишерович - Қумқўрғон туманидаги "Ниёзов Абдулқосим" хусусий корхонаси бошлиғи, Сурхондарё вилояти

11. Хакимов Ёдгоржон Турғунбоевич - Шаҳрихон туманидаги "And-Chin Invest" масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Андижон вилояти

12. Шакиров Алишер Рустамович - Юқори Чирчиқ туманидаги "Texenergoremmash" оилавий корхонаси директори, Тошкент вилояти

13. Шарипов Исмоил Зарипович - Қизилтепа туманидаги  "Golden meva-sabzavot klaster" масъулияти чекланган жамияти  бош директори, Навоий вилояти

Ўзбекистон Республикаси Президенти 

Шавкат Мирзиёев

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 172
Рейтинг: 3
t
×