Президент 10 миллиондан кўп маош олаётган ўқитувчилар сонини очиқлади

Жамият

image

Ўзбекистонда 10 миллион сўмдан юқори ойлик олувчи мактаб ўқитувчилари сони минг нафардан ошди. Бу ҳақда мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 28 август куни мактабларда таълим сифатини янада ошириш, ўқувчи ўрнини кўпайтириш ҳамда ўқитувчилар малакасини ошириш ва уларга муносиб шароит яратиш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида сўз очди.

Унинг қайд этишича, ўтган даврда муаллимларнинг ойлик иш ҳақи ўртача 2,5 баравар ошган. Бироқ Президент бунда қайси оралиқ даврни назарда тутгани аниқ эмас. 

“Чет тили, IT, математика, кимё, биология бўйича миллий ва халқаро сертификати бор ўқитувчиларга устама, чекка ҳудудга бориб ишлаган муаллимларга алоҳида тўлов жорий этилди. Натижада 6 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача маош оладиган ўқитувчилар сони 23 мингга етди, 10 миллион сўмдан юқори ойлик олувчилар 1 мингдан ошди. Яна 2 мингга яқин ўқитувчиларга вазир жамғармасидан қўшимча устамалар тўланяпти”, дейди давлат раҳбари.

Шунингдек, Мирзиёевнинг айтишича, мактаблар юкламасини камайтириш мақсадида 700 минг ўқувчи ўрни яратилган. Бу – аввалги йилларга нисбатан 15 баравар кўп.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг 20 ноябрь куни Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари ва педагоглар билан мулоқот қилиб, унда режалар катта эканини айтиб, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимлари 1000 доллар миқдорида иш ҳақи олиши кераклигини билдирган эди: 

“Оддий муаллим 1000 доллар иш ҳақи олмаса, у ишга келиши керак эмас. Шифокор ҳам худди шундай, 1000 доллар олмаса, эртага уйга бориб боласини, набирасини қандай боқади? Қилишимиз мумкинми? Мумкин. Тинчлик, осойишталик керак, бир-биримизни тўғри тушунишимиз керак”, деган эди Мирзиёев.

Қолаверса, давлат раҳбари 2021 йилнинг 6 ноябрь куни иккинчи муддатга Президентлик лавозимига киришишига бағишланган маросимда 2025 йилга бориб, олий тоифали ўқитувчиларнинг ойлик маошини эквивалент ҳисобида 1 минг долларга етказиш чоралари кўрилишини айтган


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг