Президент ҳузурида Хорижий инвесторлар кенгаши тузилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида хорижий инвесторлар кенгашини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Хорижий инвесторлар кенгаши тузилди. Кенгаш Президент ҳузуридаги маслаҳат органи ҳисобланади.

Илғор жаҳон тажрибаси ва амалиётларига таянган ҳолда Ҳукуматга мамлакатни инвестициявий, саноат-технологик ва инновацион ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари бўйича маслаҳатлар бериш, қулай инвестиция муҳитини шакллантиришда иштирок этиш, шунингдек тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилишга кўмаклашиш кенгашнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Кенгаш таркиби Ўзбекистонда инвестиция ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган хорижий компаниялар, банклар, инвестициявий ва бошқа тузилмалар, халқаро молия институтлари ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, шу жумладан, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг раҳбарлари ва вакиллари, шунингдек, бошқа иштирокчилар орасидан шакллантирилади.

Кенгаш ялпи мажлислари йилда бир марта, оралиқ мажлислари – йилда камида икки марта ўтказилади.

Шунингдек, қарор билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши тўғрисидаги низом ҳамда Кенгашнинг Ўзбекистон томони таркиби тасдиқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев инвестор

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг