“Права”сиз 23 яшар ҳайдовчи ЙТҲ содир этди. Қурбон бор
3-саҳифа
−
15 Сентябрь 2020
5151Бугун, 15 сентябрь куни Фарғона вилоятида гувоҳномасиз автомобиль бошқарган 23 ёшли йигит бир одамнинг ўлимига сабабчи бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.
ЙТҲ соат 6:30 ларда Учкўприк тумани, “Жалаер” МФЙ ҳудудидан ўтган А-373Б автомобиль йўлининг 35-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган С.Ш. “Ваз-21063” русумли автомобилда меъёрий ҳужжатларсиз ҳаракатланаётиб, бошқарув вақтида ухлаб қолиши оқибатида, йўлнинг чап томон четида тўхтаб турган пиёда, 1976 йилда туғилган Д.Ш.ни уриб юборган.
Натижада, пиёда, 44 ёшли Д.Ш. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь