Пойтахтнинг айрим туманларида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча узилади
Жамият
−
21 Январь 2020
6390Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани Заргарлик кўчаси ва Олмазор тумани “Жомий” майдонидан ўтувчи магистрал иссиқлик қувурларида носозлик юзага келган. Бу ҳақда «Тошиссиққуввати» ДУК хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, айни вақтда мазкур муаммоларни бартараф этиш ишлари бошланган.
Шу муносабат билан 21 январь куни соат 18:00га қадар Чилонзор туман “Гулистон”, “Алгоритм”, Олмазор ва Шайхонтоҳур тумани “Себзор”, “Шимолий Олмазор”, “Тахтапул”, Марказ-12, 15, 17 ва 18 мавзеларида вақтинча иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти узилиши айтилмоқда.
Сарвар Анвар ўғли