Пойтахтнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув ўчирилади
Жамият
−
20 Май 2023
3548Тошкент шаҳри Миробод туманидаги айрим ҳудудларда қарийб икки кун давомида иссиқ сув таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Яккасарой тумани Бобур кўчасидаги Д-600 мм катта сув тармоғида таъмирлаш ишларини олиб бориш туфайли 22 май куни соат 9:00 дан 23 май соат 20:00 гача Миробод туманидаги айрим ҳудудларни иссиқ сув таъминотидан ўчириб қўйиш режалаштирилган.
Хабарга кўра, Миробод РУ-1, Нукус кўчаси, 1-пр Катта Миробод, 7-тор Мироншоҳ, Авлиёота кўчаси, Госпитал даҳаси, Миробод, Катта Миробод, Авлиёота-Нукус, Афросиёб-Госпитал, Хонзодабегим, Ойбек, Туркистон, А.Темур, 1-тупик Нукус, Истиқбол, Шаҳрисабз, Т.Шевченко, Фидокор, Афросиёб, Чимкент, Буюк Турон, Кичик Бешёғоч, Г.Алиев, Якка Чинор, Бухоро, Матбуотчилар, Зарафшон ҳамда И.Каримов кўчаларидаги хонадонлар иссиқ сув вақтинча ўчирилади.
Умумий ҳисобда 388 та истеъмолчилар иссиқ сув таъминотидан вақтинча узилади.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15