Пойтахтдаги мактабларнинг ярмидан кўпи пандемия вақтида ўқитишга тайёр эмас
Жамият
−
13 Сентябрь 2020
7024Тошкент шаҳридаги 50 фоиздан зиёд мактаблар ўқувчиларни карантин шароитида ўқитишга тайёр эмас. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Тошкент шаҳар ва туманлар Халқ депутатлари Кенгашлари томонидан пойтахтдаги умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёрлиги масаласи ўрганилган.
Хулосаларга кўра, Тошкентдаги 318 та мактабнинг 174 таси карантин шароитида ўқитишга тайёр эмас. Қолган 144 тасининг кўпчилигида ҳам маълум камчиликлар бор.
Аввалроқ, эртага, 14 сентябрдан республика бўйлаб 2635 та мактабда ўқув йили анъанавий шаклда бошланиши ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси