Пойтахтда ППХ машинасида чақалоқ дунёга келди
Жамият
−
23 Апрель 2020
7514Тошкент шаҳар ИИББ Пост-патруль хизмати автомобилида чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳар ИИББ ППХ бригадаси 4-сон батальони 4-отряди ходимлари патруллаш давомида Учтепа тумани Истироҳат кўчаси ва Тошкент халқа автомобиль йўли кесишмасида соат тунги икки атрофида икки нафар аёлни кўрган. Аёллардан бири эса хомиладор бўлган.
ППХ ходимлари бўлажак онани ва унинг қайнонасини автомобилга ўтқазиб, энг яқин шифохона томон йўл олишган.
3-сон Шаҳар болалар клиник шифохонасигача (олдинга “Она ва бола” маркази) оз масофа қолганда хомиладор аёлни тулғоқ тутган.
Шу онда сафдор С. Мурадов ва Б. Тошпулатов биринчи тиббий ёрдам кўрсатишган. Тез орада ППХ автомобилида янги инсон дунёга келган. Бахтиёр буви ва она ППХ ходимларига ёрдам учун миннатдорчилик билдиришган.
Ёш она ва гўдак шикофорларга топширилди.
Тиббиёт ходимлари она ва унинг гўдак ўғлининг ҳолини ўрганиб, ходимларги уларнинг ҳолати қониқарли эканини, боланинг вазни – 3100 гр. эканини айтишган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь