Тошкентда “New port” номи билан 5 та кўп қаватли уй ноқонуний қурилаётгани аниқланди (видео)
3-саҳифа
−
04 август 4517 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида фуқароларни мажбурий кўчириш бўйича ижро ҳаракатлари якунланмасдан туриб уй ўзбошимчалик билан бузиб ташлангани аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар прокуратураси хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 август куни ижтимоий тармоқларда “New Port” турар жой мажмуаси ҳудудида яшовчи фуқароларга компенсация пуллари тўлиқ берилмаётгани ҳамда уй ноқонуний бузилгани ҳақида видеомурожаат тарқалган. Тошкент шаҳар прокуратураси мазкур ҳолатга расмий муносабат билдирган.
.jpg)
Қайд этилишича, терговга қадар ўтказилган текширувда “Mega Logistics Servise” МЧЖ мансабдор шахслари Яккасарой тумани Дамариқ маҳалласи А.Қаҳҳор кўчаси, 19-уйда яшовчи фуқароларни мажбурий кўчириш бўйича ижро ҳаракатлари якунланмаган бўлса-да, мазкур уйни ўзбошимчалик билан бузиб ташлагани аниқланган.

Шунингдек, қурилишга тегишли рухсатнома олмасдан ушбу ҳудудда 1 та 20 қаватли, 2 та 19 қаватли, 1 та 12 қаватли ва 1 та 2 қаватли турар жой бинолари ўзбошимчалик билан қурилгани маълум бўлган.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан “Mega Logistics Servise” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
Барчаси