Пойтахт ва Тошкент вилоятидаги ҳокимликлар масъуллари пора билан ушланди
Жамият
−
17 Декабрь 2020
19807Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги айрим ҳокимликларда қатор коррупция ҳолатларини аниқлади. Бу ҳақда ДХХ ва Департамент ходимлари биргаликда ўтказган коррупцияга қарши тезкор тадбирларида маълум бўлди.
Пойтахтнинг туман ҳокимликларидан бирида ишловчи мансабдор шахс Навоий вилоятида рўйхатдан ўтган МЧЖга Тошкент шаҳри ҳудудидан 16 сотих ер майдонини расмийлаштириб, Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарорини чиқартириб бериш эвазига тадбиркордан 352 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Ушбу мансабдор шахс сўралган пулнинг 35 минг долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай ҳолат Тошкент вилоятидаги шаҳар ҳокимликларидан бирида ҳам содир бўлди. Масъул лавозимда ишловчи шахс маҳаллий фуқарога шаҳар ҳудудидан 15 сотих ер майдони олишда ёрдам бериш эвазига 15 минг доллар сўраган.
У сўралган пулнинг 4500 долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Суриштирув давомида у муқаддам 5500 доллар олгани ҳам аниқланган.
LiveБарчаси