Пойтахт ҳокимлиги огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
28 март 2024 26640 1 дақиқа
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳолисига огоҳлантириш билан чиқди. Бу ҳақда ҳокимликнинг Telegram'даги расмий каналида маълум қилинди.
“Тошкентда кучли шамол ва ёмғир ёғиши кузатилмоқда. Сиздан эҳтиёткорлик чораларига риоя қилишингизни, дарахтлар ва темирли қурилмалар тагига автомашиналарингизни қўймаслигингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ноқулай об-ҳаво шароити – кучли шамол, ёғингарчиликлар билан боғлиқ ҳар қандай фавқулодда вазиятларда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли хизматлари билан (71) 212-69-80, (71) 212-69-82, 1050 ва 1055 рақамларига мурожаат қилиб боғланиш мумкин.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август