Поездда ҳам коррупция: “эконом”даги сайёҳ 15 доллар қистириб, VIP жойга эга бўлди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда хорижлик сайёҳ “Афросиёб” тезюрар поездининг эконом классига 10 долларга чипта харид қилгани, поездга чиққач эса поезд кузатувчиси (проводник) га яна 15 доллар тўлаб, ўз жойини VIP'га алмаштиргани тасвирланган видео тарқалди. Поезддаги коррупция эса жамоатчиликнинг муҳокамаларига сабаб бўлди.

“Мен жойимни эконом классдан VIP классга ўзгартирдим. Бу қандай бўлди?  Мен шунчаки поезд кузатувчилари (проводник) олдига бордим ва кўпроқ пул тўлашдан хурсандман, дедим. 15 доллар пул бердим ва кўриб турганингиздек овқат, кофе, электр энергияси ва супер қулайликка эга бўлдим. Чиптамни 10 долларга сотиб олган бўлсам, уни VIP классга алмаштириш учун 15 доллар тўладим, холос”, дейди сайёҳ видеода.

Вазиятга Ўзбекистондаги темирйўллар фаолияти билан шуғулланувчи “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ ҳам жим қараб тургани йўқ. Унинг билдиришича, ушбу ҳодиса 2023 йилнинг  6 июль куни юз берган. 10 июлда эса поезд бошлиғи мазкур ҳолат бўйича лавозимидан озод этилган. Вагон кузатувчилари стюардларга бу каби ҳодисалар қайтарилмаслиги бўйича тегишли йўриқномалар билан тушунтириш ишлари олиб борилган.

“Ҳозирги кунда юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездларининг барчасида ишчи гуруҳ томонидан текширув амалга оширилмоқда. Бу каби ҳолатлар қайтарилмаслиги учун назорат ўрнатилган”, дейилади расмий баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 октябридан бошлаб Ўзбекистонда маҳаллий йўналишлардаги йўловчи поездларининг чипта нархлари ошиши маълум қилинганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

поезд темирйўл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг