Поездда газ баллони портлади. Қурбонлар бор

Олам

image

Бугун, 26 август куни Ҳиндистонда поезд вагонида юз берган ёнғин оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, 20 нафар шахс жароҳатланди. Бу ҳақда “Hindustan Times” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, сайёҳлар бўлган поезд Тамил Наду штати Мадурай туманидаги темир йўл вокзали яқинида тўхтаб турган.

Уттар-Прадешдан келган йўловчилар вагонга фойдаланиш мумкин бўлмаган газ баллони олиб кирган ва у портлаган. Яраланганлар турли шифохоналарга етказилган. Ҳозирча ҳеч кимнинг шахси аниқланмаган.

Ҳиндистон дунёдаги энг йирик темир йўл тармоқларидан бирига эга ва ўтган йиллар давомида бир неча фалокатларни кўрган. Энг ёмони 1981 йилда Бихар штатида поезд кўприкдан ўтаётганда рельсдан чиқиб, дарёга тушиб кетган. Оқибатда 800 киши ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Покистоннинг Синд вилоятидаги Навабшоҳ шаҳрида поезд вагонининг рельсдан чиқиб кетиши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлиб, 50 киши жароҳатланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Поез

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар