Поезд тагида қолиб кетган 6 яшар бола вафот этди

Олам

image

Кеча, 11 февраль куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри шимолида олти ёшли бола электр поезди остида қолиб кетди. Бола олган жароҳатлари туфайли вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг Шимолий-Ғарбий федерал округ бўйича транспорт бўлими маълум қилган.

“Фожиа соат 18:00 атрофида Лахта-Новая қишлоғида содир бўлган. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар болага ёрдам беришга улгурмаган, у вафот этган”, дейилади хабарда.

Кейинчалик транспорт прокуратурасининг аниқлик киритишича, бола шифохонада вафот этган.

“Дастлабки маълумотларга кўра, соат тахминан 17:52 да бола кесиб ўтиш учун белгиланмаган жойда темир йўл бўйлаб югуриб ўтган. Ҳайдовчи баланд овозда сигнал бериб, шошилинч тормозлаган, бироқ тўқнашувнинг олдини олишнинг имкони бўлмаган. Бола шифохонада вафот этган”, прокуратура баёнотида.

Мазкур ҳолат юзасидан Тергов қўмитасининг Ғарбий ҳудудлараро тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ташкил этилган, ҳодиса жойида терговчилар ва суд-тиббиёт экспертлари ишламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Санкт-Петербург электричка

Баҳолаганлар

233

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг