Поезд остида қолган “Газель” ва Matiz бўйича маълумот берилди

Жамият 3206
image

Ижтимоий тармоқларда поезд остига қолган Matiz ҳамда тепловоз билан тўқнашган “Газель” автомашинасининг сурати тарқалди. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бир кунда содир бўлган ҳар икки ҳодиса юзасидан баёнот берди.

Қайд этилишича, икки ҳолат ҳам турли ҳудудларда ҳар хил кунларда содир бўлган. Улардан биринчиси жорий йилнинг 6 февраль куни  соат 16:30 да “Тошкент металлургия заводи” МЧЖ қўшма корхонасининг шоҳобча темир йўлида содир бўлган. Унда ТЭМ2 №3091 серияли манёвр тепловози “Газель” русумли юк машинаси билан тўқнашган. Мазкур ҳудуд ва шоҳобча темир йўлллари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфига тегишли эмас. Ушбу ҳолат бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда. 

Иккинчи ҳолат жорий йилнинг 7 февраль куни соат 06:21 да содир бўлган. “Салар” станциясининг қўриқланмаётган темир йўл кесишмасида ВЛ80-2458 электровоз бошқараётган юк поезди Matiz русумли автомобиль билан тўқнашди. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ. Тегишли идоралар томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда. 

Қамариддин Шайхов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 101
Рейтинг: 2.9
t
×