Португалияни Европа чемпиони қилган мураббий Озарбайжон устозига айланди
Спорт
−
12 Июнь
2779Озарбайжон терма жамоасини португалиялик мураббий Фернанду Сантуш бошқарди. Бу ҳақда Озарбайжон футбол федерацияси хабар берди.
Федерация ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши онлайн тарзда бўлиб ўтди. Муҳокамаларда кучли, рақобатбардош ва муваффақиятли миллий терма жамоани шакллантириш, мамлакатда болалар футболини ривожлантириш зарурлиги қайд этилди.
Шу муносабат билан Фернанду Сантуш жаҳонга машҳур футбол мутахассисларидан бири сифатидаги бой тажрибаси, профессионал фаолиятидаги муваффақиятлари, жумладан, Европа чемпионатида қўлга киритган муваффақиятлари инобатга олинган ҳолда, Озарбайжон терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди.
Озарбайжон ва Сантуш ўртасидаги ҳамкорлик қисқа муддатли эмас, балки маълум бир даврни қамраб олишини инобатга олиб, португалиялик мутахассис олдига рақобатбардош жамоа шакллантириш ва Евро-2028 саралаш босқичида муваффақиятли иштирок этиш вазифаси қўйилмоқда.
69 ёшли Фернанду Сантушнинг аввалги иш жойи Туркиянинг “Бешиктош” жамоаси бўлган.
LiveБарчаси