Португалияда Роналду “Йил футболчиси” деб топилди

Спорт

image

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду Португалияда "Йил футболчиси" деб топилди.

Бу 34 ёшли футболчи учун фаолиятидаги 10-соврин бўлди. Футболчи сўровнинг финалида "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва ҳамда "Атлетико" ҳужумчиси Жоау Феликсдан ўзиб кетди.

Криштиану Роналду 2018/19 йилги мавсум жами турнирларда 47та ўйинда майдонга тушиб, 31та гол ва 13та ассистентликни амалга оширди. 34 ёшли форвард бу мавсумда Италия чемпиони, Суперкубоги ва Миллатлар Лигаси ғолибига айланди.

 "Мен 3 та совринни қўлга киритдим, шу ўринда ҳар доимгидек хотиржамман", дейди Роналду. "Мен ёмон ўйнаган мавсум бўлмаган, буниси ҳам истисно эмас. Охирги 16 йил ҳаммаси ҳақида гувоҳлик беради, яна нима қила олишим мумкин?"


Мақола муаллифи

Теглар

Роналду Португалия

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг