Португалияда иш вақтидан ташқари ходимни безовта қилиш тақиқланди
Олам
−
09 Ноябрь 2021 4187 1 дақиқа
Португалияда энди иш берувчи иш вақтидан ташқари ходимига қўнғироқ қилса ёки СМС хабар ёзса, жаримага тортилиши мумкин. Бу ҳақда “Euronews” маълум қилди.
Қайд этилишича, мамлакат парламенти масофадан туриб ишлаш тўғрисидаги меҳнат қонунчилигига ўзгартиришлар киритган. Янги қонунга кўра, агар компаниялар одатдаги иш вақтидан ташқари ишчиларини безовта қилса, жарима тўлайди.
Шунингдек, ходим уйдан туриб ишлайдиган бўлса, компания унинг электр ва интернет харажатларини кўтариши керак.
Янги қоидалар ёш болаларнинг ота-оналари учун ҳам қулайлик яратади. Энди улар фарзанди саккиз ёшга тўлгунга қадар иш берувчилар билан олдиндан келишмасдан, уйда ишлаш ҳуқуқига эга бўлади. Аммо икки ойда бир марта раҳбар билан юзма-юз учрашиши лозим.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь