Португалия ёки Италиясиз мундиаль: ЖЧ плей-офф босқичига қуръа ташланди

Спорт 6392
image

Бугун, 26 октябрь куни ЖЧ-2022 Европа қитъаси саралаш босқичига қура ташлаш маросими бўлиб ўтди. 

Унда ўз гуруҳларида 2-ўринни эгаллаган 10 та терма жамоа ва энг яхши натижа қайд этган 2 та 3-ўрин соҳиблари турнирнинг финал босқичига йўлланмалар ўйналадиган учта йўлак бўйлаб жойлаштирилди.

“А” йўлак Шотландия, Украина, Уэлс ва Австрияни ўз ичига олади. Ярим финалда Шотландия – Украина ва Уэльс – Австрия ўзаро баҳс олиб боради. Икки жуфтлик ғолиблари финалда беллашади ва ғалаба қозонган жамоа турнир йўлланмасини қўлга киритади.

Россия, Польша, Швеция ва Чехия терма жамоалари “Б” йўлагидагн жой олди. Ярим финалда Россия Роберт Левандовски етакчилигидаги Польшага, Швеция эса Чехияга қарши баҳс олиб боради. 

Италия, Шимолий Македония, Португалия ва Туркия терма жамоалари энг кучли “C” йўналишига тўғри келди. Ярим финалда Евро-2020 чемпиони Италия Шимолий Македонияни, криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия эса Туркияни синовдан ўтказади. Бундан келиб чиқадики, Жаҳон чемпионати “Мовий гвардия” ёки “Европа Бразилияси” иштирокисиз ўтади.

Маълумот учун, плей-офф ўйинлари 2022 йилнинг 24-29 март кунлари бўлиб ўтади. Қатар мамлакати мезбонлик қилувчи Жаҳон чемпионати эса 2022 йилнинг 11 ноябрь куни старт олади.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 243
Рейтинг: 2.9
t
×