Португалия терма жамоаси мураббийи ишдан кетади – ОАВ
Спорт
−
16 Июнь 2904 1 дақиқа
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг ўз лавозимини тарк этади. Бу ҳақда журналист Бен Якобс хабар берди.
Журналистнинг маълум қилишича, испаниялик мутахассис Жаҳон чемпионатидан кейин якунланадиган шартномасини узайтирмасликка қарор қилган. Унинг кетиши Португалия терма жамоасининг турнирдаги натижаларига боғлиқ эмас.
Роберто Мартинес 2023 йил январидан буён Португалия терма жамоасини бошқариб келмоқда. Унинг раҳбарлиги остида жамоа Жаҳон чемпионатига муваффақиятли йўлланма олди ҳамда 2024-2025 йилги UEFA Миллатлар лигасида ғолиб чиқди. Шунингдек, у афсонавий жамоа сардори Криштиану Роналдуга таркибдаги ўрнини ишониб топширишда давом этди.
Маълумот учун, Португалия 2026 йилги Жаҳон чемпионатида “К” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, унда Конго Демократик Республикаси, Ўзбекистон ва Колумбия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Роберто Мартинес бошчилигидаги жамоа турнирдаги илк учрашувини эртага, 17 июнь куни Конго Демократик Республикасига қарши ўтказади. Ўзбекистон терма жамоасига қарши учрашув эса 23 июнь кунига белгиланган. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан 22:00 да старт олади.
Live
Барчаси