Португалия Президенти иссиқда ҳушидан кетиб, йиқилиб тушди (видео)

Олам

image

Жорий йилнинг 5 июль куни Португалия Республикаси Президенти Марселo Ребело де Соуса Капарика шаҳридаги Фан ва технология университетига ташрифи чоғида ҳушидан кетди. Шундан сўнг у Санта Круз касалхонасига олиб кетилган. Бу ҳақда “Portugal resident” нашри хабар берди. 

Қайд этилишича, Президент Марсело Ребело де Соуса Лиссабонда янги очилган университетидаги ташрифидан сўнг ўзини ёмон ҳис қилган. Енгил тамадди қилган Президент гиповолемияни (қон босимининг пасайиши) бошидан кечириб, бош айланиши, кўнгил айниши ва ҳолдан тойиши оқибатида ҳушидан кетиб, йиқилиб қолган.

Мамлакат Бош вазири Антонио Костанинг сўзларига кўра, у аллақачон Президент билан гаплашган ва унинг соғлиги жойида.

“Президентдан камроқ ҳаракат қилишни сўрашдан маъно йўқ. Бу унинг табиатига хос эмас. Мен штаб бошлиғига қўнғироқ қилганимда гўшакка Президент жавоб берди. У яхши кайфиятда касалхонани тарк этишга умид қилмоқда”, дейди Бош вазир.

Маълумот учун, Марсело Ребело де Соуса 2018 йилда ҳам Брага шаҳридаги Бом Жесус зиёратгоҳига ташриф буюрган пайтида сувсизланишга олиб келган ўткир овқатдан заҳарланиб, ҳушидан кетган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент Португалия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг