Портлаш туфайли Қозоғистонда тўхтаб турган поездлар ҳаракати тикланди

Жамият

image

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Матбуот хизмати Қозоғистоннинг Арис шаҳрида рўй берган портлаш муносабати билан ҳаракати вақтинча тўхтатилган поездларнинг ҳаракати тиклангани тўғрисида маълумот берди.

“Ҳурматли йўловчилар! “Ўзтемирйўловчи” АЖ Арисдаги станция орқали халқаро йўналишларда ҳаракатланувчи барча поездларнинг ҳаракати тиклангани ҳақида маълум қилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 24 июнь куни Қозоғистон жанубидаги Арис шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмдаги омборхонада портлашлар рўй бериши муносабати билан “Қазақстан темир жоли” миллий компанияси АЖ томонидан ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида айрим йўловчи поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилганди.

Маълумот учун кеча, 26 июнь куни Қозоғистонда тўхтаб қолган учта поезд йўловчилари Тошкентга автобусда олиб келинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон темир йўллари Арис

Баҳолаганлар

5

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг