Порахўр амалдорнинг қамоқ муддати қисқартирилди

Олам 11184
image

Коррупция ҳар қандай жамиятнинг илдизини емиради. Унга қарши курашиш ҳеч қачон долзарблигини йўқотмайди. Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳар суди коррупцияда айбланган транспорт ва йўллар вазирининг собиқ ўринбосари Aзимхон Жусубалиевнинг муддатини 14 йилдан 12 йилгача камайтирди. Бу ҳақда Кактус медиа хабар бермоқда. 

Жусубалиевнинг манфаатларини ҳимоя қилган адвокат Жирғалбек Бабаевга кўра, 2018 йилнинг 5 декабрь куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Коррупцияга қарши кураш хизмати томонидан Қирғизистон Республикаси транспорт ва йўллар вазирининг ўринбосари Aзимхон Жусубалиев 50 минг AҚШ долларини олиш ҳаракатидаги жиноий иш доирасида ҳибсга олинган эди.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, хорижий компания манфаатларини илгари суриш учун келишилган сумма $ 520 мингдан 120 минг долларгача баҳоланган Aзимхон Жусубалиев бундан олдин ўзининг қариндошлари воситачилигида хорижий компания вакилларидан олган. Қолган пулларни келгуси ҳафталарда олиш режалаштирилган эди. 

Шу йилнинг июль ойида Бишкекнинг Первомайский туман судининг қарори билан транспорт ва йўллар вазирининг собиқ ўринбосари Aзимхон Жусубалиев пора олганликда айбдор деб топилиб, 14 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Тендер бўйича яширин музокаралар олиб борган воситачи Болот Тўхтабоев олти йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Учинчи судланувчи, пора берганликда айбланаётган Бехруз Гулрузов 2 миллион сўм жаримага тортилди. У суд залида қўйиб юборилган.
 

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 103
Рейтинг: 3.1
t
×
×