Помпео Хитой коронавирус учун тўлаши керак бўлган “жарима” миқдорини айтди
Олам
−
21 Май 2020
17894АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг таъкидлашича, Хитой коронавирус билан курашиш учун 9 триллион доллардан кўпроқ маблағ ажратиши керак. “Бу дунё коронавирус учун сарфлаган пуллар”, деди Помпео.
Унинг сўзларига кўра, АҚШда "90 минг америкаликнинг ҳаёти, март ойидан бери ишсиз қолган 36 миллион америкалик ва дунё бўйлаб 300 минг кишининг ўлими" камида 9 триллион долларга баҳоланади.
"Пандемияга қарши курашда Хитойнинг ҳиссаси дунё томонидан тўланган нарх билан солиштирганда аҳамиятсиз", деди у брифингда.
Сўнгги маълумотларга кўра, жаҳонда коронавирусга чалинганларларнинг умумий сони 5 085 504 нафарга етди. Беморларнинг 2 021 666 нафари шифо топган бўлса, 329 731 нафари ҳаётдан кўз юмди. Айни пайтда 2 734 107 киши инфекция сабаб даволанмоқда.