Помпео: АҚШ Туркияга операция бошлаш учун рухсат бермади

Олам 1589
image

Аввалроқ, Туркия қўшинлари Сурия шимолида курдларнинг “Ўз-ўзини мудофаа қилиш кучлари”га қарши ҳарбий ҳаракатлар бошлагани ҳақида хабар берган эдик. Унда Туркиянинг Суриядаги ҳаракатлари кўплаб давлатларнинг норозилигига сабаб бўлгани айтилганди.

Сурияда узоқ давом этган урушда АҚШнинг асосий иттифоқчиси бўлган курдларга ҳужум уруш йилларининг энг муҳим воқеаси бўлиши мумкин, деб ёзмоқда “Reuters” агентлиги.

Агентлик Туркия ҳукуматининг БМТ Хавфсизлик кенгашига юборган хатидан иқтибос келтириб маълум қилишича, ҳарбий операция пропорционал, мувозанатли ва масъулиятли бўлади. Бугун Сурия шимоли-шарқидаги вазият бўйича Франция, Германия, Бельгия ва Польша ташаббуси билан БМТ Хавфсизли кенгаши чақирилган.

АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео расмий Вашингтон Сурия шимолида ҳарбий операция бошлаш учун Туркияга рухсат бермаганини таъкидлаб ўтди.

Шу билан бирга Помпео АҚШ Президенти Дональд Трампнинг минтақадан Америка қўшинларини чиқариш қарорини маъқуллади. Аммо Трампнинг бу қарори АҚШнинг ўзида ҳам, мамлакат ташқарисида ҳам танқид қилинди.

Трампнинг ўзи Туркия курдларга қарши ҳаво ҳужумини бошлашини “ёмон фикр”, деб баҳолади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 42
Рейтинг: 2.8
Будьте в курсе событий!
×
×