Полиция Грузия ва Туркия мухлислари ўртасидаги оммавий муштлашув бўйича иш бошлади (видео)
Спорт
−
19 Июнь
6627Дортмунд полицияси Евро-2024 ўйини бошланишидан олдин Грузия ва Туркия терма жамоалари мухлислари ўртасидаги муштлашув акс этган видеолавҳаларни ўрганмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Манбага кўра, ўйин олдидан стадионда турк ва грузиялик мухлислар ўртасида тўқнашув бўлиб ўтган. Ҳозирда полиция воқеага баҳо бериш ва иштирокчиларни аниқлаш учун видеоматериални кўриб чиқмоқда.
Видеодан кўриш мумкинки, турк мухлислари дарвоза ортидаги секторлардан жой олган. Бурчакдаги секторларда эса Грузия терма жамоаси мухлислари бор. Айрим мухлислар трибуналарни ажратиб турувчи тўсиқлардан ошиб, муштлашган. Иккала томон ҳам бир сектордан бошқасига ҳар хил буюмларни улоқтирган.
Маълумот учун, Туркия-Грузия ўйини 3:1 ҳисобида туркияликларнинг фойдасига ҳал бўлди. Евро-2024'нинг 2-турида Туркия Португалия билан, Грузия эса Чехияга қарши баҳс олиб боради.
LiveБарчаси