Полиция Алишер Усмонов иши бўйича “Бавария” офисида тинтув ўтказди

Спорт

image

Жорий йилнинг 25 апрель куни Германия полицияси россиялик миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан пул ювиш бўйича иш юзасидан Мюнхеннинг “Бавария” клуби офисида тинтув ўтказди. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди.

Манбага кўра, тергов тадбирлари “Альянц-Арена” стадионида ҳам ўтказилган. Алишер Усмонов 2017 йилдан 2022 йилгача солиқ тўламаслик учун пул ўтказганликда гумон қилинмоқда. 

Усмоновни “Бавария” билан клуб фахрий президенти Ули Хёнесс боғлаб туради. Германия прокуратураси “Бавария” ва клуб аъзоларига нисбатан ҳеч қандай тергов олиб бормаётганини таъкидлади. Тинтувлар давомида бирор далил топилдими ёки йўқ, бу ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италия суди Алишер Усмоновнинг 80 миллион евродан ортиқ миқдордаги активларини музлатиш ҳақидаги қарорни Европа судига тақдим этганди. Ғарбнинг бадавлат россияликларга қарши чоралари доирасида Италия полицияси Сардиния оролидаги пўлат ва телекоммуникация магнати Алишер Усмоновга тегишли виллани, шунингдек, кўчмас мулк ва ҳашаматли автомобилларга эга бўлган яна олтита фирмани қўлга олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Усмонов Бавария

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг