Полина Кудерметова “Australian Open”ни ғалаба билан бошлади

Спорт

image

Кеча, 18 январь куни теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг аъзоси Полина Кудерметова “Катта Дубулға” туркумига кирувчи Австралия очиқ чемпионатини ғалаба билан бошлади. Кудерметова испаниялик рақибасини 2 сет натижасига кўра қийинчиликсиз мағлуб этди.

Полина Кудерметова квалификация, яъни саралаш раунди ғолибаларидан бири испаниялик Гиомар Маристанига қарши кортга чиқди. Саксон бир дақиқа давом этган баҳсда Полина икки сет натижасига кўра, 6/2, 6/3 ҳисобида ортиқча қийинчиликсиз ғалабага эришди ва 1/32 финалга йўл олди.

Бугун, 19 январь куни Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир аъзоси Камилла Раҳимова биринчи босқичда дунёнинг учинчи ракеткаси, америкалик Коко Гоффга қарши кортга чиқди. Роппа-роса 100 дақиқа давом этган баҳсда Гофф 6/2, 6/3 ҳисобида ғалаба қозониб, 1/32 финалга йўл олди. Энди у иккинчи босқичда америкалик 45 ёшли Винус Уильямсдан уч сет натижасига кўра устун келган сербиялик Ольга Даниловичга қарши кортга чиқади.

Маълумот учун, “Australian Open-2026” асосий баҳслари жорий йилнинг 18 январь куни бошланади. Мусобақанинг амалдаги ғолибаси америкалик Мэдисон Киз ҳисобланади. У ўтган йилги финалда Арина Соболенкони уч сет натижасига кўра мағлубиятга учратганди.


Мақола муаллифи

Теглар

теннис Камилла Раҳимова Полина Кудерметова “Australian Open”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг