Польшада Зеленскийга суиқасд уюштирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Олам

image

Польшада Украина Президенти Владимир Зеленскийга суиқасд уюштиришда гумон қилинган шахс қўлга олинди. Польша фуқароси Павель К. Россия ҳарбий разведкасига маълумот узатишда ва Россия махсус кучларига Зеленскийга эҳтимолий суиқасдни режалаштиришда ёрдам беришда айбланмоқда. Бу ҳақда кеча, 18 апрель куни Варшава прокуратураси хабар берди.

Польша терговига кўра, ҳибсга олинган шахс Россия Федерацияси ҳарбий разведка хизматлари номидан ҳаракат қилишга тайёрланган ва Украинадаги урушда бевосита иштирок этган Россия фуқаролари билан алоқада бўлган. Польша расмийлари гумондорнинг фаолияти ҳақида украиналик ҳамкасбларидан маълумот олди, бу уларга "муҳим далиллар" тўплаш имконини берди.

Ўз навбатида, Украина Хавфсизлик хизмати қўлга олинган Польша фуқароси Россия Қуролли кучлари Бош штаби билан ҳамкорлик қилганини ва унга Польшанинг Жешув-Ясенка аэропортида тўпланган хавфсизлик маълумотларини топширганини аниқлади. Украина томонига кўра, бу маълумотлар Россия Федерациясига Польша ҳудудида Зеленскийга эҳтимолий суиқасдни режалаштиришда ёрдам бериши керак эди. Украина Бош прокуратураси ҳибсга олинган шахс Россия разведка хизмати билан “ўз ташаббуси билан” алоқага чиққанини таъкидлади.

Кеча, 18 апрель куни Варшава округ суди гумонланувчини Польша прокуратураси талабига биноан ҳибсга олди.

"Бу иш Россия нафақат Украина ва украиналиклар, балки бутун эркин дунё учун таҳдид эканининг яна бир далилидир", дейди Украина Бош прокурори Андрей Костин. 

Унинг сўзларига кўра, Россия ҳукумати Европа ва глобал хавфсизликка путур етказиш уринишларидан воз кечмаяпти, “улар бошқа суверен давлатлар ҳудудида қўпорувчилик тайёрламоқда ва амалга оширмоқда”.

AFP’нинг ёзишича, Владимир Зеленский чет эл сафарлари учун Украина билан чегара яқинида жойлашган Польшанинг Жешув-Ясенка аэропортидан тез-тез фойдаланади. Бундан ташқари, у бошқа мамлакатлар вакиллари томонидан Украинага ташриф буюриш учун фойдаланилади ва у орқали Россия босқинидан ҳимояланган мамлакатга ёрдам ҳам етказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Польша Владимир Зеленский суиқасд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made