Польшада ўзбекистонлик ЙТҲга учради

World

image

Ўзбекистон фуқароси Польшада йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 12 ноябрь куни содир бўлган ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик Ғ.Б. кўп сонли жароҳатлар билан Познан шаҳри шифохонасига ётқизилган. Унинг соғлиги ҳолати оғир деб баҳоланмоқда ва у кома ҳолатида интенсив терапия бўлимига жойлаштирилган.

Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси вазиятни назоратга олган ва ваколатли органлар билан доимий алоқада бўлиб турибди. Познан шаҳри Полиция бошқармаси томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департамент Полша ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарурат туғилган ҳолатларда Ўзбекистоннинг Варшава шаҳридаги элчихонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтди: +48-22-894-62-30 (2)


Tags

Rate Count

32

Rating

3

Rate this article

Share with your friends