Польшада таъмирланаётган хонадондан 80 йиллик бомба топилди (видео)
Олам
−
19 Февраль
8129Польшада таъмирланаётган хонадоннинг поли остидан 80 йиллик самолёт бомбаси чиқди. Бу ҳақда RMF24 хабар берди.
Қайд этилишича, Польшадаги бир оила деярли ўзлари билмаган ҳолда Иккинчи жаҳон урушидан бери, қарийб 80 йиллик бомба бўлган уйда яшаб келган.
Маълум бўлишича, бомба 1945 йилда қизил армия ҳужуми пайтида ташланган. Вақт ўтиши билан уй эгалари ушбу воқеани унутишади ҳамда боболарининг замин остида хавфли нарса борлиги ҳақидаги ҳикояларини шунчаки чўпчак деб ўйлайди.
Яқин кунларда, эски бинони таъмирлаётган усталар пол остидан бомба топиб олгач, шошилинч полицияга хабар беришган. Воқеа жойига етиб келган мутахассисларнинг айтишича, бу 50 кг оғирликдаги самолёт бомбаси бўлиб, ўз вақтида портламай қолган.
Шундан кейингина маҳаллий аҳолидан бири бувисининг совет армияси Польшани фашистлар истилосидан озод қилаётган пайтида уйнинг томи ва полини тешиб ўтган бомба ташлагани ҳақидаги ҳикоясини эслаган.
Сапёрлар бомбани эҳтиёткорлик билан олиб ташлашди. Мутахассислар Польшада бундай топилмалар ҳали ҳам кам эмаслигини айтишмоқда.
Абдуллаев Азизбек