Польшада қолаётган ўзбекистонликлар пул эвазига Тошкентга олиб келиняптими?
Local
−
28 February 2022 8920 1 minute
Украинадаги уруш майдонидан Львовга етиб келган ва Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлганлар Тошкентга самолёт учун чипта сотиб олсагина олиб келинмоқда. Ижтимоий тармоқларда тарқалган бу гапларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги муносабат билдирди.
“Айрим ижтимоий тармоқларда Украинадан эвакуация қилинаётган Ўзбекистон фуқароларини мамлакатимизга олиб келиш учун ташкил этилаётган махсус авиарейслар учун чипталар сотилаётганлиги тўғрисида ёлғон маълумотлар тарқатилмоқда.
Фуқаролардан шу каби хабарларга ишонмасликларини, махсус авиарейслар Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан бепул ташкил этилаётганлигини маълум қиламиз.
Ҳозирда Польшанинг Катовице шаҳридан "Uzbekistan Airways" АЖ томонидан бажарилаётган махсус авиақатновлар орқали Ўзбекистонга олиб келинаётган фуқаролардан авиачипта учун ҳеч қандай тўлов ундирилмайди.
Украинадаги Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ҳамда махсус авиарейслар орқали мамлакатимизга жўнатиш ишлари Ташқи ишлар вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилмоқда”, дейилади Транспорт вазирлиги хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Польшада қолаётган ўзбекистонликларни олиб келиш учун йўлга чиққан биринчи самолёт бугун, 28 февраль куни соат 23:00 атрофида Тошкентга қайтиши кутилмоқда.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August